O'zb
Сирдарё мактабларида Kundalik тизими жорий этилмоқда
20 fevral 2020

Сирдарё вилояти мактабларида Kundalik тизими жорий этилмоқда. Сирдарё мактабларининг педагоглари ва тизим администраторлари учун ўқиш  цикллари Халқ таълим вазирлинининг 30.09.2019 йилдаги “Умумтаълим мактабларида автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этишни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 316-сонли буйруғи асосида ўтказилади.

Сирдарё вилоятида ўқишнинг биринчи босқичи 2020-йил февраль ойи якунида ўтказилади. Тадбирда ҳудуддаги 157 та мактаб администраторлари қатнашади.

Ўқишнинг иккинчи босқичи 2020-йилнинг март ойида педагоглар учун ташкил қилинади. Шундай қилиб, босқичма-босқич Гулистондаги барча мактабларнинг педагогик таркиби тизимда ишлашга ўқитилади.

Ўқиш якунлари бўйича март ойида Kundalik компаниясининг ходимлари, заруратга қараб, электрон журналлар билан ишлашда қийинчиликларга дуч келган мактабларда қўшимча семинарлар ўтказиш учун Сирдарё вилояти мактабларида бўлади.

 

«Ўргатувчи семинарлар тузилмаси тизимда ишлашнинг асосий жиҳатлари ҳақидаги назарияни ҳамда амалий топшириқларни ўз ичига олади. Менинг биринчи навбатдаги вазифам Сирдарё вилояти педагогларига Kundalik тизимида ишлашнинг имкониятлари ҳақида гапириб бериш, унинг ёрдамида иш жараёнини оптималлаштириш ва қоғоз ишлари ҳажмини қисқартириш мумкинлигини кўрсатиш ва унга ўргатишдан иборат. Шунингдек ўқиш даврида педагогнинг иш вақтини тежаш ҳамда ўқувчилар ва ота-оналар учун ахборотлаштиришнинг афзалликларини кўрсатиш имконини берадиган тизимнинг қатор функцияларини ажратиб кўрсатиш зарур бўлади. Биз ушбу тизим мамлакат ҳудудларидаги мактабларда ҳам муваффақиятли қўлланишига ишончимиз комил», - дея қайд этади Kundalik компаниясининг методисти Феруза Мейлиева.

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сонли “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига ва 2019 йил 23 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган таклифларга мувофиқ, Президент таълим соҳасига ахборот технологияларини жорий қилишда давом этиш заруратини қайд этади.