O'zb
Kundalik тизимидан фойдаланувчилар сони 250 минг кишидан ошди
24 yanvar 2020

 2019 йил апрелда Kundalik тизими Тошкентнинг 53 мактабида жорий этилди. Бугун платформадан нафақат пойтахтда, балки Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё вилоятларида ҳам фойдаланилмоқда.

Тизим билан жами 304 мактаб ишламоқда. Айни пайтда Kundalikда 115 мингдан зиёд болалар, 101 минг ота-оналар ва 23 минг педагоглар рўйхатга олинган. Кунига платформага ўртача 18 минг киши ташриф буюрмоқда. Тизим ишлай бошлагандан буён ўтган вақт давомида 44 млн. баҳолар қўйилди, 1,5 млн. уй вазифалари берилди. Ўқитувчилар учун тизим билан ишлашни ўргатиш бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда. Йил бошидан бери бундай тадбирлар 101дан ортиқ мактабларда ўтказилди.