O'zb
Мактабларнинг 250 зиёд ходимлари Kundalikда ишлаш бўйича ўқувларда қатнашди
13 sentabr 2019

Атига бир неча йил илгари биз нақдсиз пул ўтказмалари, банк карталари ва терминалларга ишончсизлик билан қарар эдик. Бугун эса ўтирган жойимиздан туриб коммунал хизматларга ҳақ тўлаяпмиз, маҳсулотлар ва бошқа товарларни сотиб оляпмиз. Лекин биз бу натижага тезда эришганимиз йўқ. Ҳозирда электрон журналлар ва кундаликлар билан ҳам айнан шундай вазият кузатилмоқда, чунки кўпчилик уларнинг истиқболи ва биз бу имкониятлар томон қанчалик тез илдамлаётганимизни унчалик тушунмаяпти.

“Ушбу йщналишдаги муҳим қадамлардан бири – фойдаланувчиларни Kundalik тизими билан ишлашга ўргатишдир, - деб ҳисоблайди компания услубчиси Гулнора Исмоилова. – Ходимларимиз тизимни янги мактабларда жорий этишдан олдин Тошкентнинг барча мактаблари, шунингдек, Бухоро ва Бўканинг баъзи матбабларида ўргатиш тадбирларини ўтказдилар. Услубчиларимиз бевосита ўргатишдан кейин педагогларнинг ўзлаштиришларини максимал даражада осонлаштириш мақсадида вебинарлар ҳам ўтказмоқдалар. Улар ўқитувчиларга тизимдаги режалаштириш имкониятлари, электрон журнални тўлдириш сирлари, унинг ижтимоий имкониятлари, шунингдек, ахборот хавфсизлиги воситалари ҳақида гапириб бердилар”.   

Жорий йилнинг 19-22 август кунлари бундай ўқувлар Тошкентдаги 9-сонли мактаб базасида бўлиб ўтди. Унда мактабларнинг 250 ортиқ ходимлари қатнашдилар. 

“Мен ўқитиш жараёнига енгил ёндашаман, чунки ўқитувчиларнинг ишдаги бандлиги ва чарчоқларини яхши тушунаман. Мен ўзим ҳам 29 йиллик тажрибага эга бўлган ўқитувчиман, шунинг учун материалнинг тақдим этилиш услубига катта эътибор бераман. Ўқиш жараёни назарий кўрсатмалар ва билимларни тизимда амалий синаб кўришни ўз ичига олади. Агар бирон бир мактабда қийинчиликлар юзага келса, мен уни тезда ҳал қилиш учун алоҳида семинар ўтказаман. Ўқув жараёнини янада кенгроқ қамраб олиш ва тезлаштириш учун методистлар штати кенгайтирилмоқда, - дейди Гулнора Исмоилова.

Баъзи ўқув муассасалари раҳбарларининг ўзлари компанияга мурожаат қилиб, ўз мактабларини тизимга улашни сўрашади.

“Мактабимиз очилгандан сўнг, мен электрон кундаликлар ва журналлар тизимини жорий эта оладиган компанияни қидира бошладим. Шу орада Kundalik тизими ҳақида билиб қолдим. Биз учун ўқув семинарлари ўтказилди ва биз бугунда ушбу таълим платформасининг имкониятларидан муваффақиятли фойдаланмоқдамиз”, - дейди Bilol Fin Education ўзбек-фин мактабининг директори Бахшулло Ражабов.

Лойиҳа жамоаси фойдаланувчиларга ҳам бевосита, ҳам масофадан туриб услубий кўмак беришда давом этмоқда. Бугунги кунда компания учун айниқса фойдаланувчилар билан яқиндан алоқада бўлиш жуда муҳим, чунки тизим синов тариқасида ишламоқда. Kundalikнинг синов даврида мавжуд камчиликлар аниқланиб, мактабларда оммавий равишда ишга туширилишдан олдин бартараф этилмоқда.

“Бугунги кунда Kundalik мактабимизда анча кенг қўлланмоқда. Мен маъмур ва ўқитувчи сифатида шуни таъкидлаб ўта оламанки, дастлабги пайтларда журналларни электрон шаклда тўлдириш юзасидан қийинчиликлар ва саволлар юзага келган бўлсада, аммо ўқитишдан сўнг улар билан ишлаш жараёни анча осонлашди. Бунда Kundalik компаниясининг қўллаб-қувватлаш хизмати бизга яхши ёрдам бермоқда. Уларга мурожаат қилиб, барча муаммоларни бирданига ҳал қилиш мумкин, шунда ишимиз янада тезлашиб, самаралироқ бўлади”, - дея қайд этади 17-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси ва маъмури Нигора Ҳабибуллаева.